Ўзбекистонда бир суткада иккинчи зилзила қайд этилди
Бугун 14.05.2020 йил, Тошкент вақти билан 21:16 да Ўзбекистонда зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентридан пойтахтгача масофа 197 км шарқий йўналиш бўйича.
Sputnik ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Ўзбекистонда бир сутка ичида иккинчи зилзила қайд этилди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра: 14.05.2020 йил, Тошкент вақти билан 21.16 да (14.05.2020 йил, Гринвич бўйича 16.16 да) Ўзбекистонда зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари: 41,26 градус шимолий кенглик; 71,57 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 14 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 197 км шарқий йўналиш бўйича.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Наманган: 30 км, 4 балл.
Андижон: 84 км, 3 балл.
Фарғона: 99 км, 2 балл.
Эслатиб ўтамиз, 14 май Тошкент вақти билан 02.09да Хитойда зилзила содир бўлганди. Унинг кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди. Наманганда 2 балл, Андижонда 2 балл, Фарғонада 2 балл.