Ўзбекистонда 18 майдан бошлаб мамлакат ичидаги авиа ва темир йўл ҳаракати қисман тикланади
(last modified Sat, 16 May 2020 06:27:11 GMT )
май 16, 2020 11:27 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда 18 майдан бошлаб мамлакат ичидаги авиа ва темир йўл ҳаракати қисман тикланади

Uzbekistan Airways компанияси 18 майдан маҳаллий парвозларни амалга оширишини

Спутник сайтининг хабар қилишича, 18 майдан бошлаб Ўзбекистон ҳукумати COVID-19 коронавирусининг тарқалишига қарши карантин чораларини юмшатиш доирасида Тошкент ва мамлакат минтақалари ўртасидаги транспорт боғланмаларини тиклайди. Республика махсус комиссияси хабарига асосан.

2020 йил 18 май кунидан бошлаб қуйидаги шаҳарлараро қатновларга рухсат берилади:

Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновларни (бориш ва қайтиш) тиклаш;

Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига темир йўл қатновини (бориш ва қайтиш) қайта йўлга қўйиш.

Шу билан бирга авиа ва темир йўл қатновларини ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилиш, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари сўзсиз бажарилиши талаб этилади.

Республика махсус комиссияси томонидан Карантин даврида маҳаллий йўналишларда авиа ва темир йўл қатновларини

 Uzbekistan Airways компанияси 18 майдан маҳаллий парвозларни амалга оширишини эълон қилган.

Ёрлиқ