Сўх можаросидан кейин, Фарғона вилоят ҳокими Қирғизистонда Боткен вилояти губернатори билан учрашди
Ўзбекистоннинг Сўх туманининг Қирғизистн билан чегарасида юз берган тўқнашувлардан сўнг, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев кеча Қирғизистон Республикаси Боткен вилояти губернатори Алишер Абдураҳмонов билан учрашди
Икки вилоят раҳбарлари бошчилигида чегара қўшинлари, хавфсизлик хизмати, ички ишлар, божхона бошқармаларининг бошлиқлари ҳамда вилоят прокурорлари, Қирғизистон Республикаси ҳукумати аъзолари иштирокида амалий учрашув бўлиб ўтган хабар берган Дарё.
Қирғизистон делегацияси аъзолари улар томонидан мамлакат ҳудудидан анклав Сўх тумани, Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларига аҳолининг эркин бориб-келишида ҳеч қандай тўсиқ ёки муаммолар бўлмаслигини, бу ҳудудларга озиқ-овқат, халқ истеъмоли ва қурилиш моллари етказувчи юк машиналарининг ҳаракати асло чегараланмаслигини маълум қилган.
Музокараларда ҳар икки томон вакиллари Сўх туманидаги воқеалар Ўзбекистон ва Қирғизистон, Фарғона ҳамда Боткен вилоятлари ўртасидаги дўстона муносабатларга путур етказмаслигини алоҳида қайд этди, дейилади хабарда.