июн 19, 2020 13:28 Asia/Tashkent
  • Сирдарёда даҳшатли авария: 5 машина тўқнашувида 2 киши қурбон бўлди

18 июн куни Сирдарё вилоятида бешта енгил автомобил тўқнашганида 2 киши ҳалок бўлди.

Воқеа соат 10:20ларда, Ўзбекистоннинг Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М-34 автомобиль йўлининг 85-километрида содир бўлган. 28 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган "Каптива" автомобили унинг олдида ҳаракатланаётгн "Кобальт"ни ўнг томонидан қувиб ўтмоқчи бўлганда (қоидага хилоф равишда) йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган ҳайдовчи “Дамас”, “Кобальт” ва “Ауди-100” русумли автомашиналарга урилади.

ЙТҲ оқибатида “Дамас” автомобилида бўлган икки нафар йўловчилар оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этишган, “Кобальт” ҳайдовчиси Б.М. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ёрлиқ