Рақамли технологияларни ривожлантириш Шанхай ва Ўзбекистон расмийлари саммитининг муҳим мавзўси эди
(last modified Sun, 19 Jul 2020 07:14:04 GMT )
июл 19, 2020 12:14 Asia/Tashkent
  • Рақамли технологияларни ривожлантириш Шанхай ва Ўзбекистон расмийлари саммитининг муҳим мавзўси эди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти "Ковид-19" пандемияси даврида электроник тижорат ва рақамли технологияларни ривожлантириш" мавзўси билан видеоконференция ўтказди.

Йиғилишда рақамли технологиялар ва электрон тижорат моделларидан фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди ва Ковид-19 пандемияси туфайли юзага келган буҳрон рақамли технологиялар ва инновацион қарорларни янада ривожлантириш талаб этилади, деб таъкидланди.

Рақамли технологиялар Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиш стратегиясида ҳал қилувчи аҳамиятга эга,-деди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев.

 Видеоконференцияда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Владимир Норов  ва Савдо вазирлиги электрон тижорат маркази директорининг ўринбосари  Ху Янг , ҳамда Ўзбекистон ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш вазирлиги вакиллари иштирок этди.

Видеоконференция иштирокчилари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташкилотнинг рақамли тартибини ишлаб чиқаришга биргаликда ишлашлари муҳимлигини таъкидлади.