Ўзбекистон ички ва ташқи қарзининг миқдори очиқланди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i54306-Ўзбекистон_ички_ва_ташқи_қарзининг_миқдори_очиқланди
2020 йилнинг 1 июль ҳолатига ҳукумат номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз маблағлари қолдиғи 19,6 млрд. АҚШ доллари эквивалентини ташкил этди.
(last modified 2020-08-28T15:29:29+00:00 )
август 28, 2020 15:54 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Молия вазири Тимур Ишметов
    Ўзбекистон Молия вазири Тимур Ишметов

2020 йилнинг 1 июль ҳолатига ҳукумат номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз маблағлари қолдиғи 19,6 млрд. АҚШ доллари эквивалентини ташкил этди.

Бу ҳақда Молия вазири Тимур Ишметовнинг 2020 йилнинг 1-ярим йиллигида Давлат бюджети ижросига бағишланган Олий Мажлис қонунчилик палатаси ялпи мажлисидаги маърузасида маълум қилинди.

Давлат ташқи қарзи 1,7 млрд. АҚШ долларига ёки 2020 йил бошига нисбатан 10,9 фоизга ошиб, 1 июль ҳолатига 17,3 млрд. АҚШ долларига етди.

Давлат ички қарзи эса 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига нисбатан 0,3 млрд. АҚШ долларига ошиб, 2,3 млрд. АҚШ долларини ташкил этди.