Ўзбекистонда 5 сентябрдан бошлаб жума намозларига рухсат этилади
Республикада карантин талабларини қисқартириш мақсадида Давлат Раҳбари томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагилар рухсат берилди.
2020 йил 5 сентябрдан бошлаб диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария қоидаларига риоя этиши талаб этилади:
- жамоавий ибодатни ўтказиш учун ташриф буюрувчилар ўртасида ижтимоий масофани таъминлаш; - диний ташкилотлар ходимлари ва ташриф буюрувчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши; - санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;- ҳар бир диний ибодатдан кейин бино (хона) ва ундаги жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш.- тана ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритмаслик;- диний ташкилотларга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик;