Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ўз лавозимини тарк этмоқда!
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимини тарк этиши айтилмоқда
Шуҳрат Ғаниев бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллайди деб хабар қилган Кун .уз сайти..
Шуҳрат Ғаниев ҳозиргача Ўзбекистондаги энг узоқ вақт давомида бир вилоятда ҳоким бўлиб турган раҳбар ҳисобланарди - у Фарғона вилоятини 2011 йилдан буён бошқариб келаётганди.
Фарғона вилоятига ҳам янги ҳоким тайинланиши кутилмоқда. Манбаларнинг маълумотига кўра, бу лавозимга 2015 йилдан буён Наманган вилоятига раҳбарилк қилиб келган Хайрулла Бозоров тайинланади.
Ўз навбатида, 2017-2020 йилларда Наманган шаҳрига ҳокимлик қилган, айни вақтда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаётган Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимини эгаллаши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг февралидан буён бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган Ўктам Барноев сентябрь ойида коронавирус оқибатларидан вафот этди.