Энди қимматбаҳо ёмби ва тангаларни четга чекловларсиз олиб чиқиш мумкин
(last modified Sun, 27 Sep 2020 11:00:39 GMT )
сентябр 27, 2020 16:00 Asia/Tashkent
  • Энди қимматбаҳо ёмби ва тангаларни четга чекловларсиз олиб чиқиш  мумкин

“Қимматбаҳо металлар муомаласини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6066-сон, 22.09.2020 й.) қабул қилинди.  

Фармонга мувофиқ, жисмоний шахслар тегишли сертификатлар мавжуд бўлганда, қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбилар ва Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини республика ҳудудидан ташқарига божхона декларациясини тўлдирган ҳолда чекловларсиз олиб чиқиши мумкин.

Фармонга кўра, Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги тугатилиб, Марказий банкда Қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш хизмати ташкил этилди.

Шунингдек, биржа савдоларида сотиладиган қимматбаҳо металларни республика ҳудудларига етказиб бериш механизми жорий этилади.

Ёрлиқ