Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 67 698 кишини ташкил этди
(last modified Wed, 04 Nov 2020 06:00:04 GMT )
ноябр 04, 2020 11:00 Asia/Tashkent
  • ЎЗбекистонда коронавирусга чалинганлар  сони 67 минг 698 кишига етди
    ЎЗбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 67 минг 698 кишига етди

Ўзбекистон ССВ хабарига кўра, ўтган тун давомида мамлакатда яна 72 кишида коронавирус аниқланиши билан жами беморлар сони 67 698 нафарга етди.

Ўзбекистонда коронавирус билан янги касалланганларнинг 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 10 нафари Андижон вилоятида, 6 нафари Жиззах вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида, 3 нафари Навоий вилоятида, 5 нафари Самарқанд вилоятида, 12 нафари Сирдарё вилоятида, 5 нафари Сурхондарё вилоятида, 5 нафари Фарғона вилоятида, 19 нафари Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Қурбонлар сони 575 нафарга етди.

Шу пайтга қадар 64 885 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (96 фоиз) соғайган. Ҳозирда мамлакатда 2 238 нафар бемор даволанмоқда.