Самарқандда 15 минг киши коронавирусга қарши эмланади
(last modified Fri, 29 Jan 2021 09:06:07 GMT )
Январ 29, 2021 14:06 Asia/Tashkent
  • Самарқандда 15 минг киши коронавирусга қарши эмланади
    Самарқандда 15 минг киши коронавирусга қарши эмланади

Февраль ойида Самарқанд аҳолисининг 15 минг нафари коронавирусга қарши эмланади.

Самарқанд вилояти Санитария-эпидемиология бошқармаси раҳбари Адҳам Баҳронов Спутник сайтига берган интервьюсида,  Вакцинани биринчи навбатда тиббиёт соҳаси ходимлари, шифокорлар, катта ёшдаги сурункали касалга эга бўлган кишилар, ўқитувчилар ва боғчалар тарбиячилари вакцина олади деб айтди.

Дастлабки босқичда Хитой вакцинасидан фойдаланилади. Иккинчи босқичда Европада ишлаб чиқарилган вакцинадан фойдаланиш режалаштирилган.  

Самарқанд виляоти Санитария бош шифокори айтишига кўра, Россиянинг “Спутник V” вакцинаси борасида ҳам музокаралар олиб борилмоқда. Айни дамда ушбу вакцина Россияда 3 босқич синовлардан ўтаётгани туфайли, ундан фойдаланиш учун таалуқли ташкилотлар рухсат бериши кутилмоқда.

Маълумот учун, айни дамда Хитойнинг Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси вакцинаси Ўзбекистонда 9000 кишида синовдан ўтган.

 

Ёрлиқ