Россиянинг “Спутник V” вакцинаси Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтди
(last modified Thu, 18 Feb 2021 07:20:41 GMT )
феврал 18, 2021 12:20 Asia/Tashkent
  • Россиянинг “Спутник V” вакцинаси Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтди
    Россиянинг “Спутник V” вакцинаси Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтди

“Спутник V” вакцинасини Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтганини Ўзбекистон Республикаси Махсус комиссияси хабар берган.

ЎзА га таяниб Спутник сайтининг хабар қилишича, Россиянинг Гамалея илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган “Спутник V” вакцинаси учинчи босқич клиник синовлари натижалари асосида Ўзбекистонда сертификатлаштирилган ҳолда оммавий қўллаш жараёнига рухсат этилган. Бугунги кунда ушбу вакцинадан 1 миллион доза харид қилиш юзасидан амалий чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек Ўзбекистонда Хитойнинг “Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.,Ltd” компаниясининг “ZF 2001” вакцинаси синовлари ҳам муваффақиятли ўтмоқда.

Бироз олдин Хитой компанияси вакили Ўзбекистонни ушбу вакцина ҳаммуаллиф давлати сифатида қайд этилишини маълум қилиб, вакцинага “ZF-UZ-VAC 2001” деб ном берилишини маълум қилган эди.