4 112 668 ўзбекистонлик коронавирусга қарши бепул эмланади / Хитой вакцинаси рўйхатдан ўтказилди/
(last modified Tue, 02 Mar 2021 06:23:23 GMT )
март 02, 2021 11:23 Asia/Tashkent
  • 4 миллиондан зиёд ўзбекистонликлар коронавирусга қарши бепул эмланади
    4 миллиондан зиёд ўзбекистонликлар коронавирусга қарши бепул эмланади

Ўзбекистоннинг Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мамлакатда биринчи навбатда коронавирусга қарши эмланадиган кишилар рўйхатини эълон қилиши билан жорий йилда 4 112 668 нафар аҳолини COVID-19га қарши билан эмлаш кўзда тутилганини маълум қилди.

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланадиган кишилар рўйхати:

қариялар 65 ёшдан 74 ёшгача – 1 085 797 нафар;

кексалар 75 ёшдан 84 ёшгача – 388 686 нафар;

узоқ умр кўрувчилар 85 ёш ва ундан юқори – 139 280 нафар;

тиббиёт ходимлари – 447 976 нафар;

сурункали касалликлари бор аҳоли – 888 190 нафар;

мактаб ўқитувчилари – 689 383 нафар;

мактабгача таълим ходимлари – 223 426 нафар;

қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари – 180 000 нафар.

Эслатиз ўтамиз, аввалроқ инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Шаҳло Турдиқулова аҳолини коронавирусга қарши эмлашда “Спутник V” ва “ZF-UZ-VAC 2001” Хитой-Ўзбекистон вакцинасидан фойдаланиш режалаштирилаётганини маълум қилган эди.

Шунингдек Ўзбекистонда коронавирусга қарши Хитой вакцинаси давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати  

"Бугун, 2021-йил 1 март куни ZF-UZ-VAC2001 коронавируснинг янги типига қарши рекомбинант (CHO cell) вакцина тиббиёт амалиётида қўллаш учун тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди", - дейилган Ўзбекистон ССВ хабарида.