Тошкентда Марказий Осиё аёлларининг иқтисодий ҳуқуқлари бўйича конференция ўтказилди
Хотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқларини ривожлантириш бўйича Марказий Осиёда кенг қамровли таълимга бағишланган халқаро конференция Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ўтказилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бу халқаро йиғилишида, Ўзбекистон, Марказий Осиё ва Афғонистон вакиллари қатнашди ва бир нечта шартномалар ҳам имзоланди.
Йиғилиш қатнашувчилари 2030 йилгача барқарор ривожланишнинг 17 стратегик режасини кўриб чиқишди.
Бу йиғилишда айниқса, ривожланаётган мамлакатларнинг қишлоқ жойларида аёлларнинг иқтисодий роли таъкиданди.
Тошкентда бўлиб ўтган конфренеция иштирокчилари кичик ва ўрта саноат корхоналарида ишбилармон аёлларни рағбатлаштириш Марказий Осиё мамлакати ва Афғонистон сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади.