Ҳиндистоннинг Air India авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновларни йўлга қўймоқда
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i62812-Ҳиндистоннинг_air_india_авиакомпанияси_Ўзбекистонга_мунтазам_қатновларни_йўлга_қўймоқда
Ҳиндистоннинг Air India авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновлар учун рухсат олганини Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
июн 26, 2021 09:27 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистоннинг Air India авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновларни йўлга қўймоқда
    Ҳиндистоннинг Air India авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновларни йўлга қўймоқда

Ҳиндистоннинг Air India авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновлар учун рухсат олганини Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар қилди.

Хабарга кўра, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳукуматлари ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги битим асосида «Ўзавиация» агентлиги томонидан Air India авиакомпаниясига 25 июнда рухсатнома берилган.

Рухсатномага мувофиқ ушбу авиакомпания Ўзбекистонга Деҳли—Тошкент—Деҳли йўналишида мунтазам парвозларни йўлга қўяди.

Авиакомпания парвозларни Airbus 320-214 ва Airbus 320-251N самолётларида амалга оширади.