Толибон жангарилари Афғонистоннинг Ўзбекистон билан савдо чегараси-Ҳайратонга яқинлашди
(last modified Thu, 01 Jul 2021 05:45:40 GMT )
июл 01, 2021 10:45 Asia/Tashkent
  • Толибон жангарилари Афғонистоннинг Ўзбекистон билан савдо чегараси-Ҳайратонга яқинлашди
    Толибон жангарилари Афғонистоннинг Ўзбекистон билан савдо чегараси-Ҳайратонга яқинлашди

Толибон гуруҳи жангарлари Афғонистоннинг Ўзекистон билан савдо чегараси ҳисобланадиган Ҳайратон минтақасига яқинлашгани хабар қилинди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича,  кеча Афғонистоннинг Балх вилояти  кенгаши раиси Муҳаммадафзал Ҳадид бу мамлакатнинг "Иттилооти рўз" газетасига берган интервьюсида,  Толибон гуруҳи  Марказий Осиё билан Афғонистоннинг иккинчи энг йирик савдо чегараси -Калдор туманига ҳам яқинлашган деб хабар қилди.

Ҳайратон бандаргоҳи -минтақаси эса Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида жойлашган кичик шаҳарчадир.

Бу шаҳар Балх вилояти шимолида жойлашган бўлиб  Афғонистоннинг энг муҳим савдо минтақаларидан бири ҳисобланади. Икки мамлакат ўртасидаги чегарани эса Амударё ташкил этади.

Бундан олдин  Толибон жангарилари Қундуз вилоятининг Бандар Шерхон минтақасини ҳам ўз назоратига олгани айтилганди..

Қундуз вилоятидаги воқеа гувоҳларидан бири Ҳафизуллоҳ Захйилвол ИРНА га берган интервьюсида,  шу кунларда Тожикистон Афғонистонга цемент экпорт этмоқда ва Афғонисон орқали ҳам  Покистондан шакар маҳслулоти Тожикистонга келади деб таъкидлади.

Сўнгги хабарларга кўра Толибон  ўтган 2 ой ичида  Афғонистоннинг 60 дан ортиқ шаҳар ва туманларини ўз назоратига олган.