Туркманистон президенти яқинда Тошкентга сафар қилади
Яқинда Туркманистон президенти Гурбенгули Бердимуҳаммедовни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов мамлакат Бош вазири ўинбосари Smirmurod Orazgeldyev га ўзбекистонлик ҳамкасби билан савдо-иқтисодий, илмий*-техникавий ва маданий қўшма комиссия йиғилишда имзоланадиган битимларни кўриб чиқишни топширган.
Бердимуҳамедов бугунги кунда иқтисодиётнинг кўплаб соҳаларида дўстлик, биродарлик ва яхши қўшничилик тамойилларига асосланган икки мамлакат ҳамкорилклари мавжудлигини ҳам маълум қилди.
Учрашув ва музокараларнинг юқори даражасида эришилган келишувлар умумий манфаатларга хизмат қилиши учун Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий, савдо ва маданий алоқаларини юқори даражада кўтариши керак деб изоҳлади Бердимуҳаммедов
Туркманистон президенти сўнгги марта Ўзбекистонга 2019 йил ноябрь ойида ташриф буюрганди.
Шунингдек Ўзбекистон ва Туркмнистон президентлари август ойида Каспий денгизи соҳилидаги "Avazeh" миллий сайёҳлик минтақасида ва Марказий Осиё президентининг уччинчи маслаҳат учрашуви доираида мулоқот қилишганди.