Ўзбекистонга қочиб ўтган афғон учувчилари Қатарга ўтказилади
АҚШ ва Ўзбекистон давлатлари ўртасида тузилган янги келишувга биноан, бир гуруҳ афғон учувчилари Ўзбекистондан Қатар пойтахти Дохадаги АҚШ ҳарбий базасига кўчиририши кутилмоқда.
Вал Стрит журналнинг хабар қилишича, август ойи ўрталарида, Кобул шаҳри Толибон томонидан ишғол этилганидан сўнг 46 самолёт билан Ўзбекистонга қочиб ўтган 585 нафар учувчилар, хизматчилар ва уларнинг аҳл- оилалари эҳтимол Қатар пойтахти Доҳадаги АҚШ ҳарбий базасига юборилади ва бу ерда уларни АҚШга кўчиришга рухсат бериш масаласи кўриб чиқилади.
Бу нашрияга кўра, Толибон гуруҳи Афғонистон ҳукуматининг собиқ амалдорлари ва афғон армияси аъзоларини авф этишга ваъда берган, бироқ учувчилар ўз хавфсизлигидан хавотирдалар. Афғонистонлик учувчиларни экстрадиция қилиши учун Толибон томондан Ўзбекистон ҳукуматига босим ўтказилгани ҳам айтилмоқда.
Ўзбекистон бундан олдин АҚШ томонидан ўқитилган афғон учувчиларини мамлакатдан чиқариб юбориши тўғрисида огоҳлантирганди.
Ўзбекистон расмийлари АҚШни афғонистонлик учувчиларини Толибон билан тўқнашувига йўл қўймаслик учун бошқа мамлакатга ўтказишга чақирган.