Мирзиёев: бизнинг ягона мақсадимиз — Ўзбекистонга Афғонистондан ўқ отилмасин
Ўзбекистоннинг президенти, ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни қашқадарёлик сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувда Афғонистон чегарасидаги вазиятга ҳам тўхталиб
«Эрталаб туриб Ўзбекистон ва Афғонистон чегараларида нима бўлди, деб сўрайман. 30-40 дақиқа менга чегараларимиздаги вазият ҳақида хабар беришади. Янги раҳбарлар билан музокара олиб боряпмиз. Ўтираверсак, вазиятни бизга ҳеч ким айтмайди. Жафокаш афғон халқига қўлимиздан келганча ёрдам беришга тайёрмиз.
Бизнинг ягона мақсадимиз — Ўзбекистонга Афғонистондан ўқ отилмасин. Мен лавозимга келганимда 57 фоиз чегарамизда муаммолар бор эди. Қўшни мамлакатлар билан музокаралар ёрдамида уларнинг аксариятини ҳал қилдик», — дейди Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев шунингдек Афғонистондагин вазият туфайли “Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўли лойиҳаси тақдири ҳақидаги саволига жавобан:
“Бу жуда жиддий масала. Куни кеча ташқи ишлар вазиримиз Афғонистонга бориб учрашув ўтказиб келди, у томон Термизга келади, музокараларни давом эттирамиз. Афғонистонга қандай ҳукумат келишидан қатъи назар халқ манфаатини, иқтисодни ўйласа, бу лойиҳа жуда зарурлигини англаб етади.
“Толибон” раҳбарияти ҳам бу лойиҳа амалга ошишига астойдил розилигини билдиряпти. Лекин улар бир муаммога дуч келишяпти – аксарият давлатлар уларни тан олмай туриб, бундай катта ишларни амалга ошира олмайди, ҳеч ким молиялаштирмайди. Афғонистоннинг захира маблағлари музлатилган, бу маблағлар қайтарилиб, халқ заруратига ишлатилса яхши бўлард деб таъкидлади.