Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарибй кучларининг «Қалқон-2021» қўшма ҳарбий машқлари ўтказилмоқда
Ўзбекистон ва Қозоғистон томонидан «Қалқон-2021» махсус кучларнинг қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилаётганини Қозоғистн мудофаа вазрлиги хабар қилган.
Гвардия гарнизонида Қозоғистон ва Ўзбекистон қуролли кучлари махсус бўлинмаларининг «Қалқон-2021» қўшма тактик-махсус ўқув машғулотлари бошланди деб хабар қилганр Кун сайти Қозоғистон манбалари маълумотига таяниб.
Қозоғистон ҳарбий машғулотларда 40дан ортиқ зирҳли ва автомобиль техникаси, ўнта авиация техникаси ва дронлардан фойдаланмоқда. Машғулотлар давомида республикалар қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари қўшма махсус операцияни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича битта тактик отряд таркибида ишлайди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳарбий машғулотлар махсус операцияни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида қўмондонлик-назорат органлари ҳамда бўлинмалари ҳаракатларини ўзаро мувофиқлаштиришни такомиллаштиришга қаратилган. Қайд этилишича, машқлар махсус кучлар бўлинмалари шахсий таркибининг малакаси ва касбий маҳоратини оширишга ёрдам беради.
Ўзбекистон ва Қозоғистон қуролли кучлари махсус бўлинмаларининг «Қалқон-2021» қўшма тактик-махсус ўқув машғулотлари 2021 йил 5 ноябрга қадар давом этади.