ноябр 07, 2021 15:00 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон Бош вазирлари Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўли қурилишини муҳокама қилишди
    Ўзбекистон ва Қирғизистон Бош вазирлари Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўли қурилишини муҳокама қилишди

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров билан учрашувида Бишкек ва Тошкент ҳукуматларини қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Ўзбекистон ва Қирғизистон расмийлари учрашувида томонлар Қирғизистондан Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни муҳокама қилган. Бундан ташқари, Туркманистондан Ўзбекистон орқали электр энергияси ва табиий газ транзитига эътибор қаратилган.

Бундан ташқари, Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўли, Иркештам—Дарўўт-Қўрғон– Қизилқия автомобиль йўли, Қизилқия шаҳридаги савдо-логистика маркази ва Қамбарота-1 гидроэлектр станцияси қурилиши масалалари юзасидан фикр алмашилган.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳам кўриб чиқилган.

Ёрлиқ