Украина—Россия чегарасида 5 ўзбекистонлик қўлга олинди
Луганск чегара бўлинмаси Украина хавфсизлик хизмати ходимлари билан давлат чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтган шахсларни қўлга олганини Украина чегара хизмати хабар иқлган
Кеча Украина қаҳрамони полковник Евгений Пикус номидаги чегара бўлинмасининг ҳарбий хизматчилари Украина—Россия чегарасида беш кишини қўлга олди. Қўлга олинган шахсларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари экани айтилмоқда. Қонунбузарларга Россия ҳудудига кириш учун тақиқ қўйилгани сабаб улар чегарани ноқонуний равишда кесиб ўтишга уринган деб хабар қилмоқда
Ушбу фуқароларга нисбатан мамлакат Жиноят кодексининг 204-1-моддаси 2-қисми (Украина давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ёки ноқонуний кесиб ўтишга уриниш) бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённома тузилган.
Таъкидланишича, Ўзбекистон фуқаролари маъмурий жавобгарликка тортилади ва ўз ватанига мажбуран қайтариб юборилади.