Шанхай ва Ўзбекистон расмийлари ўртасидаги маслаҳатлашувларда терроризмга қарши кураш асосий мавзу бўлди
(last modified Fri, 14 Jan 2022 07:56:01 GMT )
Январ 14, 2022 12:56 Asia/Tashkent
  • Шанхай ва Ўзбекистон расмийлари ўртасидаги маслаҳатлашувларда терроризмга қарши кураш асосий мавзу бўлди
    Шанхай ва Ўзбекистон расмийлари ўртасидаги маслаҳатлашувларда терроризмга қарши кураш асосий мавзу бўлди

Шанхай аксилтерроризмни амалга ошириш минтақавий қўмитаси раиси Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан учрашиб, терроризм ва экстремизмга қарши курашда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

2022-йил 1-январдан буён Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Терроризмга қарши кураш ҳудуди ижроия қўмитасига раислик қилаётган Руслан Мирзаев Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашиб, ШҲТнинг аксилтеррор зонаси тузилмаси доирасидаги ўзаро ҳамкорлик ва эришилган келишувларнинг бажарилишини текшириш масалаларини муҳокама қилдилар. 

2021-йил 17-сентябр куни ШҲТга аъзо давлатлар Президентлари кенгаши Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши масъул ходими Руслан Мирзаевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аксилтеррор зонаси ижроия қўмитаси раиси лавозимига номзодини маъқуллади. Мирзаев Жумахон Ғиёсов ўрнига ушбу лаовозимни эгаллади. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 2001 йил 15 июнда Хитойнинг Шанхай шаҳрида Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан ташкил этилган халқаро ҳукуматлараро ташкилотдир.