Буюк Британия Парламенти аъзоси Ўзбекистонга расмий ташрифини бошлади
Буюк Британия Парламенти аъзоси Ўзбекистонга расмий ташрифини бошлади
Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси, Британия империяси ордени фахрий соҳиби, баронесса Вивьен Стерн Ўзбекистонга ўзининг расмий ташрифини бошлади.
Баронесса Тошкентга 19 октябрда етиб келган. У уч кун давомида Ўзбекистон парламенти ва ҳукумати вакиллари билан икки томонлама музокаралар олиб боради.
Вивьен Стерн хоним 1999 йилдан Лордлар палатасининг мустақил аъзоси ҳисобланади. 2004-2008 йилларда инсон ҳуқуқлари бўйича парламент қўмитасининг аъзоси бўлган. Бугунги кунда, у ўлим жазосини бекор қилиш масаласи ва Тожикистон бўйича парламент гуруҳларига раҳбарлик қилади.
Баронесса Стерн Ўзбекистонга сафари чоғида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари миллий институтлари ташкил этилганлигининг 20 йиллигига бағишланган халқаро конференцияда иштирок этади. У, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати билан жиноятга жазо тайинлашни ислоҳ қилиш ва зўравонликларга чек қўйиш масалалари борасида ҳамкорликни давом эттиради.