октябр 23, 2016 14:02 Asia/Tashkent
  • Халқаро бокс турнирида Ўзбекистонлик боксчилар 4 олтин, 4 кумуш ва 3 бронза медални қўлга киритишди

Мўғулистонда бўлиб ўтган халқаро бокс турнирида Ўзбекистонлик боксчилар 4 олтин, 4 кумуш ва 3 бронза медални қўлга киритишди

Мўғулистонда бўлиб ўтган халқаро бокс турнирида Ўзбекистонлик боксчилар 4 олтин, 4 кумуш ва 3 бронза медални қўлга киритишди.

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Улан-Баторда бўлиб ўтган халқаро Chinggis Khan Cup турнирида Ўзбекистон бокс жамоаси муваффақиятли иштирок этди, деб хабар қилмоқда Оламспорт саҳифаси. Қувонарлиси шундаки бу сафар иштирок этган спортчи қизлар Турсуной Раҳимова (51кг) ва Мафтуна Мелиева (60кг) лар ҳам олдин медал соҳиблари бўлишди.

  Эркаклар орасида Исроил Мадримов (75кг) ва Абдулхай Шорахматов (56 кг) олтин ме барча рақибларини мағлуб этиб, шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди. Кумуш медалга қизлардан Шаҳноза Низомова (69кг) ва ўғил болалар орасида Нодир Мирзаҳмедов (49кг), Аброр Қодиров (52кг) ва Фазлиддин Мелибоев (69кг) лар сазовор бўлишди. Бронза медалга Дилноза Одилжонова (54кг), Елнур Абдураимов (60кг) ва Зуҳриддин Маҳкамов (81кг)лар созовор бўлишди. Мўғулистондаги турнирда Ўзбекистон терма жамоасига Рустам Саидов ва Дилмурод Ҳасановлар мураббийлик қилишди. Бекжон Юсупов эса бокс баҳсларида ҳакамлик қилди.

Ёрлиқ