Толибон гуруҳининг Ўзбекистон ҳарбий объектларига ҳужум қилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
апрел 19, 2022 11:28 Asia/Tashkent
Ўзбекистоннинг Термиз шаҳридаги ҳарбий объектлари Афғонистон ҳудудидан ракеталар билан ўққа тутилгани тўғрисида хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди деб ёзди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Бундан олдин айрим Telegram-каналларда шунга ўхшаш хабарлар тарқалган эди.
“Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Чегара қўшинлари берган маълумотга кўра, Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида ҳеч қандай ҳарбий фаоллик кузатилмаяпти, вазият барқарор де ёзган Асадов Телеграмм каналида.
Шунингдек Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, ўз навбатида, мамлакат ҳарбийлари Ўзбекистон-Афғонистон давлат чегарасини тўлиқ назорат қилиб, барқарор вазият таъминланётганини билдирди.
Фуқаролардан бу каби ёлғон хабарларга ишонмаслик ва расмий манбаларга таянишлари сўралган.