Шавкат Мирзиёев Германия ТИВ раҳбарини қабул қилди
(last modified Wed, 02 Nov 2022 05:50:40 GMT )
ноябр 02, 2022 10:50 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Германия ТИВ раҳбарини қабул қилди
    Шавкат Мирзиёев Германия ТИВ раҳбарини қабул қилди

Кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентга келган Германия ТИВ раҳарини қаул қилиб Тошкент ва Берлин ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этди.

Кеча  Шавкат Мирзиёев Тошкентда  расмий ташриф билан бўлиб турган Германия федерал ташқи ишлар вазири Анналена Бербок бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Мирзиёев ва Бербок учрашувида,  Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Тошкент ва Берлин давлатлари ташқи сиёсий идоралари даражасида сермаҳсул алмашинувларни давом эттириш, биргаликдаги ишбилармонлик ташаббуслари ва бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш механизмларини самарали ишга солиш, маданий-гуманитар тадбирларни ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Икки мамлакат ўртасида ўзаро савдо ва инвестиция кўрсаткичлари ўсаётгани мамнуният билан қайд этилди. Жорий йил бошидан товар айирбошлаш 45 фоизга ошди. Жалб этилган инвестициялар ҳажми жорий йил якунига бориб 1 миллиард еврогача бўлади. Хусусан, бугунги кунда Ўзбекистонда Германиянинг 200 дан ортиқ етакчи компаниялари муваффақиятли фаолият юритмоқда.

Шунингдек, молиявий-техник ҳамкорлик, шу жумладан «KfW» банки ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти иштирокида кенгайиб бормоқда.