Самарқандда Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги ўтказилди
-
Самарқандда Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги ўтказилди
Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида Халқаро зиёрат туризми ҳафталигии бўлиб ўтди
Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳиятига бағишланган анжуман бўлиб ўтмоқда. Унда 50 нафарга яқин Ислом маданияти ва илм-фани арбоблари қатнашишди.
Ҳафталик дастуридан Самарқанд шаҳридаги янги “Ипак йўли” туристик марказининг очилиши, “Хива – ислом олами туризми пойтахти” мавзусига бағишланган Халқаро ҳунармандчилик кўргазмаси, “Жаҳон усталари” ярмаркаси ва бошқа тадбирлар ўрин олган. Шунингдек, Самарқанддаги муқаддас қадамжоларга саёҳатлар уюштирилди.
Бундан ташқари, ҳафталик тадбирлари Бухоро, Хоразм ва Тошкентда ҳам ўтказилади.
Бухорода “Мир Араб битирувчилари” форуми, “Ўзбекистон исломий мероси” конференцияси, “Ислом наққошлиги ва хаттотлик” кўргазмаси, Хоразмда эса Хоразм – ислом мероси конференцияси, “Хива – ислом санъати” рассомлар кўргазмаси ўтказилади. Тошкент шаҳрида эса халқаро туризм ҳафталиги доирасида Ислом иқтисодиёти бўйича давра суҳбати, миллий либослар кўргазмаси, ҳалол туризм конференцияси ва таомлар фестивали кўзда тутилган.
Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги 1-3 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
Халқаро Зиёрат туризми ҳафталиги Ўзбекистон президентининг 2022 йил 30 апрелдаги тегишли қарори асосида ташкил этилмоқда.