ноябр 26, 2022 11:23 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга биргаликда кураш олиб боради
    Эрон ва Ўзбекистон жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга биргаликда кураш олиб боради

Евроосиё минтақавий саммити доирасида Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон расмийлари жиноий даромадларини легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича икки томонлама келишув меморандум имзоладилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ва Ўзбекистон расмийлари икки давлат ўртасида жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш бўйича ўзаро англашув меморандумида жиноий фаолиятидан олинган даромадларни легаллаштириш ва террорзимни молиялаштиришга қарши курашда бизнес алоқаларини ривожлантириш ва мавжуд потенсиалларини сафарбар этишни алоҳида таъкидладилар.

Эрон Ислом Республикаси иқтисодий вазири ўринбосар ва молиявий ахборот раиси, Ҳодий Хоинй ҳамда Ўзбекистон молиявий ахборот бўлими директори   томонидан ва Эроннинг Тожикистондаги элчиси Муҳаммадтақий Собирий иштирокида имзоланган бу меморандумда томонлар жиноий фаолиятлардан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашда Эрон ва Ўзбекистон ҳамкорликни ривожлантириш ва мавжуд имконияларни сафарбар этишга алоҳида урғу берилди.

Бу эса Эроннинг молиявий ахборот маркази ва бошқа мамлакатларнинг молиявий ахборот бошқармаси ўртасидаги 16 чи келишувидир ва Ҳодий Хоний ҳам  Евроосиё саммити доирасида  дўст ва Эрон билан ҳамжиҳат бўлган мамлакатлар билан икки томонлама ва кўп томонлама алоқалар ва ҳамкорликни кенгайтиришдан хабар берди.

Эрон Ислом Республикаси иқтисодий вазири ўринбосара ва молиявий ахборот раиси Ҳодий Хоний ва Россия молиявий ахборот бирлашмаси раиси Чиханчин   ўртасидаги дўстона йиғилишда  37-саммит доирасидаги -EAG учрашуви ҳам жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши янада жиддийроқ курашиш мақсадида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш зарурати, айниқса гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчиларни молиялаштиришга қарши курашиш алоҳида таъкидланди.

 

Ёрлиқ