Ўзбекистон ТИВ Афғонистоннинг Саманган провинциясида содир бўлган терактни қоралади
(last modified Thu, 01 Dec 2022 06:02:44 GMT )
декабр 01, 2022 11:02 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВ Афғонистоннинг Саманган провинциясида содир бўлган терактни қоралади
    Ўзбекистон ТИВ Афғонистоннинг Саманган провинциясида содир бўлган терактни қоралади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистоннинг Саманган провинциясида содир бўлган террорчилик хуружини қоралаб баёнот берди.

Ўзбекистон ТИВ Афғонистоннинг Айбак шаҳридаги асосан ёшлар қурбон бўлган портлаш кескин қораланган. Шунингдек, бундай зўравонлик ҳаракатлари мамлакатда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатишга ҳамда миллий келишувга эришишга тўсқинлик қилиши таъкидланган.

«Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдирамиз, жароҳатланганларнинг тез фурсатларда соғайиб кетишини тилаймиз», дейилади вазирлик баёнотида.

Портлаш Айбак шаҳридаги «Жиҳодия» мадрасасида пешин намозига барча талабалар йиғилган вақтда содир бўлган. Ҳодиса оқибатида камида 10 нафар ўқувчи ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистонда жума намози пайтида масжидда портлша юз берганди. Шунингдек, Россия элчихонаси ёнида теракт содир этилгани хабар қилинди.

Эрон Ислом республикасининг Кобулдаги элчихонаси ҳам бу терактни қоралаб, қрубонлар оилаларига ҳамдардлик билдирди.