Михаил Мишустин Ўзбекистонга келди
(last modified Fri, 02 Dec 2022 07:55:49 GMT )
декабр 02, 2022 12:55 Asia/Tashkent
  • Михаил Мишустин Ўзбекистонга келди
    Михаил Мишустин Ўзбекистонга келди

РоссияБош вазири Михаил Мишустин Самарқанд вилоятига етиб келди ва Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Россия Федерацияси дўст давлатлар билан ҳамкорлик учун очиқлигича қолмоқда, деб айтди Россия Бош вазири Михаил Мишустин Самарқандда бўлиб ўтган Ўзбекистон - Россия бизнес-форумида.

Россия қўшнилари билан жумладан, Ўзбекистон билан ҳам ҳамкорликни ошириш учун ҳамма нарсага эга, деди Россия Бош вазири.

Мишустин шунингдек "Мамлакатимиз дўстона давлатлар билан ҳамкорликка очиқлигича қолмоқда. Ўтган ўн йилликлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, географияси, маданияти ва маънавий қадриятлари бўйича яқин бўлган Россия билан ўзаро ҳамкорликнинг афзалликларини тушунадилар. Кўп қиррали савдо-иқтисодий ва иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, энг яқин қўшнилар билан лойиҳа ва сармоявий ҳамкорлик қилиш учун учун бизда ҳамма нарса мавжуд.

Ўзбекистон ҳам ана шундай қўшнилардан бири. Биз муносабатларни тенг ҳуқуқлилик, ўзаро ҳурмат ва бир-биримизнинг манфаатларини ҳисобга олиш тамойиллари асосида қурамиз”, - деб таъкидлади.