Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
(last modified Sat, 10 Dec 2022 12:46:20 GMT )
декабр 10, 2022 17:46 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 4 -11 декабргача кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Хивада Суриядаги халқаро террорчилик ташкилотлари сафига қўшилмоқчи бўлган 4 нафар ёшларга суд ҳукми ўқилди

 

  • Теҳрон- Самарқанд-Теҳрон йўналишларида мунтазам қатновлар йўлга қўйилади

 

  • Трансафғон темир йўли қурилиши 2 баравар қиматга тушади

 

  • Ўзбекистон миллий хавфсизлик маслаҳатчиси: Афғонистоннинг яккаланиб қолишига йўл қўймаслик лозим

 

  • Шавкат Мирзиёев Конституция куни муносабати билан ўзбекистонликларни табриклади

 

 

 

****

Ўзбекистон ИИВга кўра, Хоразм вилояти Хива шаҳрида Сурия ҳудудидаги халқаро террорчилик ташкилотлари сафига қўшилмоқчи бўлган 18–20 ёшли тўрт нафар фуқарога суд ҳукми ўқилди.

Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида яшовчи тўрт нафар 2002–2004 йилларда туғилган ёшлар «Р.Ж.», «С.О.», «К.М.» ва «Х.А.» интернет тармоғида «Содиқ Самарқандий», «Абдуллоҳ Бухорий» ва «Абдуллоҳ Зуфар» тахаллусидаги шахсларнинг маърузаларини тинглаши оқибатида ақидапарастлик ғоялари таъсирига берилган ҳамда Сурия ҳудудидаги халқаро террорчилик ташкилотлари сафига қўшилиш фикри туғилган. Шу мақсадда улар террорчилик ташкилотлари аъзолари билан интернет орқали алоқа ўрнатиб, уларнинг йўл-йўриғи ва кўмагида жангарилар лагерига чиқиб кетишни режалаштирган.

Бу фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг бир қанча моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди. Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти судининг 2022 йил 22 июль кунидаги ҳукмига биноан ушбу шахслар турли муддатларга жиноий жавобгарликка тортилди.

Хабарда келтирилишича, «Шу ўринда ватандошларимиздан муқаддас динимизни бузиб талқин қилаётган юқоридаги каби ‘мафкурачи’ларнинг гўёки ‘чиройли’ маърузалари таъсирига берилмасликларини сўраймиз. Уларнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳар қандай тарғибот ресурсларидан фойдаланиш амалдаги қонунчиликка кўра жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз».

***

Қишм эйр авиакомпанияси

 

 Эроннинг “Qeshm Air” авиакомпанияси Теҳронни Ўзбекистоннинг Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари билан боғлайдиганини “Uzbekistan Airports” хабар қилган.

Хабарга кўра, жорий йил 22 декабрдан Теҳрон-Тошкент-Олмаота-Теҳрон ва Теҳрон- Самарқанд-Теҳрон йўналишларида мунтазам қатновлар йўлга қўйилади.

Эрон ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасидаги парвозлар  Airbus 320 самолётларида, дастлаб ҳафтасига бир марта амалга оширилади. Кейин талаб ортса, рейслар кўпайтириш режалаштирилмоқда.

Эрон авиакомпанияси “Qeshm Air” 1993 йилда ташкил этилган. Штаб-квартираси Теҳронда. Маҳаллий ва халқаро, шунингдек, чартер йўловчи рейсларини амалга оширади.

***

Ўзбекистон ва Покистонни боғлайдиган Трансафғон темирйўли қурилиши дастлаб тахмин қилинганидан деярли икки баробар қимматга тушиши айтилади.

Ўзбекистон ва Покистонни боғлайдиган Трансафғон темирйўли лойиҳасининг янги смета қиймати Покистон Сенатининг темир йўл инфратузилмаси қўмитаси йиғилишида хабар қилинди.

Покистон Темир йўл вазирлиги котиби Зафар Ранжа сўзларига кўра, Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳридан Покистоннинг Пешовар шаҳригача қуриладиган Трансафғон темир йўли нархи 8,2 миллиард долларга тушади. 

Ўзбекистон чегарасидан Афғонистон орқали Покистонгача бўлган темир йўл линиясини барпо этиш ташаббуси 2018 йилда илгари сурилган эди. Дастлаб 5 миллиард долларга баҳоланган лойиҳага хорижлик компаниялар, жумладан «Российские железные дороги» ҳам қизиқиш билдирди. 

Қурилиш ишларини 2021 йил кузида бошлаш режалаштирилган эди, бироқ Афғонистонда ҳокимият алмашиши бунга йўл қўймади. «Толибон» ҳаракати томонидан тузилган муваққат ҳукумат эса музокаралардан сўнг лойиҳага қўшилди. Шу йилнинг январ ойида темир йўлнинг дастлабки йўналиши тасдиқланди.

***

Виктор Маҳмудов

 

Ўзбекистон миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Афғонистон Марказий ва Жанубий Осиё хавфсизлиги ва барқарор ривожланиши муҳим рол тутганига тўхталиб, Афғонистоннинг яккаланиб қолишига йўл қўймаслигимиз керак деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниячсининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Ўзбекистон миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Виктор Маҳмудов  Афғонистоннинг яккаланиб қолишига  йўл қўймаслигимиз ва уни ўз ҳолида қолдиришимиз умкин эмас деб айтди.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Афғонистон Марказий Осиё ва Жанубий Осиёнинг хавфсизлиги ва барқарор ривожланишининг муҳим омилларидан биридир. Афғонистоннинг ижтимоий, иқтисодий ва гуманитар инқирозни енгиш учун яккаланиб қолишига ёки ёлғиз қолишига йўл қўймаслик муҳим. Бу жуда муҳим чунки бу биз аллақачон ҳис қилаётган минтақада қашшоқликнинг кучайишига олиб келади.

У сўзларининг бошқа қисмида, Афғонистондаги тинчлик нафақат минтақамиз учун муҳим балки бу мамлакат янги стратегик имклниятларига эга шунинг учун бу ўсиш ҳудуди ва бозорларда транспорт йўлаклари бўлиши мумкинлигини алоҳида таъкидлайман.

Эслатиб ўтамиз олдинроқ,Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норов ҳам халқаро ҳамжамият Афғонистон халқини унутмаслиги кераклигини таъкидлаб,  Толибон муваққат ҳукуматидан халқаро ҳамжамият истакларини ҳурмат қилишни сўраганди.

***

Ўзбекистон конституцияси

 

Эслатиб ўтамиз ҳар йили Ўзбекистонда 8 декабрь умумхалқ байрами сифатида нишонланиб келинади

Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилган санадан эътиборан дунё саҳнида янги, суверен давлат қарор топган бўлса, биринчи Конституция қабул қилиниши баробарида мустақилликнинг ҳуқуқий тамал тоши ўрнатилган.

Конституцияни ўзгартириш бўйича фуқаролар билдирган барча таклиф, фикр ва мулоҳазалар инобатга олиниши, Конституция лойиҳаси умумхалқ референдумига олиб чиқилишини таъкидлаган.

Ўзбекистон Республикаси президенти мамлакатда Конституция қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан ўзбекистонликларга байрам табриги йўллади.

Табрик матнида келтирилиишча:

Сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда кўпмиллатли бутун халқимизни мамлакатимиз ҳаётидаги улуғ тарихий сана — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллик байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида, ғоят оғир ва мураккаб бир шароитда қабул қилинган Конституциямиз берган ҳуқуқ ва имкониятлар туфайли эл-юртимизнинг фидокорона меҳнати билан ўтган даврда ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида улкан ютуқ ва натижаларни қўлга киритдик.

Ана шундай мустаҳкам ҳуқуқий асосга таяниб, кейинги йилларда мамлакатимизда кенг кўламли демократик ислоҳотлар жадал амалга оширилмоқда.

Энг муҳими, ижтимоий-сиёсий ҳаётимизнинг мазмуни, ватандошларимизнинг онгу тафаккури, дунёқараши тубдан ўзгармоқда. Юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаро, миллати, тили ва динидан қатъи назар, жамиятимизнинг тенг ҳуқуқли аъзоси, ўз тақдирининг чинакам эгаси, мамлакатимиздаги барча ўзгариш ва янгиланишларга ўзини нафақат дахлдор, балки бу жараёнларнинг бевосита иштирокчиси, эркин ва бунёдкор инсон сифатида ҳис этмоқда.

Биз яқинлашиб келаётган янги — 2023 йил учун улкан дастур ва режаларни тузмоқдамиз. Конституциямизда белгилаб олаётган эзгу мақсадларни рўёбга чиқариш, юртимиздаги тинчлик ва барқарорликни, миллатлар ва динлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш, янги уй-жойлар барпо этиш, иш ўринларини кўпайтириш бўйича катта-катта вазифалар бу дастурларда ўзининг аниқ ифодасини топмоқда.

Ишончим комилки, барчамиз бир тану бир жон бўлиб, фидокорона меҳнат қилиб, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга албатта эришамиз. 

Азиз ва муҳтарам ватандошлар!

Сизларни, бутун халқимизни Конституциямизнинг қутлуғ байрами билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хонадонларингизга файз-у барака тилайман.

Ёрлиқ