АҚШда Владимир Норов ва Энтони Блинкен мулоқот қилдилар
(last modified Tue, 13 Dec 2022 05:59:38 GMT )
декабр 13, 2022 10:59 Asia/Tashkent
  • АҚШда Владимир Норов ва Энтони Блинкен мулоқот қилдилар
    АҚШда Владимир Норов ва Энтони Блинкен мулоқот қилдилар

12-14 декабрь кунлари ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқоти иккинчи йиғилишида иштирок этиш учун АҚШга борган.

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов билан учрашувда Қўшма Штатлар Ўзбекистон мустақиллиги ва суверенитетини тўлиқ қўллаб-қувватлашини, шунингдек, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни олқишлашини билдирди.

«Давлат котиби Қўшма Штатлар Ўзбекистон мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини собит қўллаб-қувватлашини таъкидлади», дейилади хабарда.

Блинкен Ўзбекистонда эълон қилинган ислоҳотларни олқишлаган ва «ҳукуматни уларни тўлиқ амалга оширишга, жумладан, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш, оммавий ахборот воситалари эркинлигини таъминлаш ва гендер асосидаги зўравонликка қарши курашиш чораларини кўришга чақирган».

Томонлар «Марказий Осиёдаги ўзгарувчан геосиёсий ландшафт шароитида АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги барқарор ҳамкорлик» масалаларини, шунингдек, Украина ва Афғонистон муаммоларини муҳокама қилган.

«Блинкен АҚШнинг Ўзбекистон учун ишончли ҳамкор бўлишга интилишини, фаровон, хавфсиз ва демократик Марказий Осиёни таъминлашга кўмаклашиш истагини тасдиқлади», дея таъкидланади хабарда.

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги учрашув, Вашингтонда икки давлат ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқотининг иккинчи йиғилиши бошланишидан олдин ўтказилган.

Ёрлиқ