Ўзбекистон : Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш тўхтамаган
декабр 15, 2022 14:11 Asia/Tashkent
-
Ўзбекистон : Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш тўхтамаган
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Ўзбекистондаги вазият сабаб Афғонистонда электр энергияси узилишлари бўлаётгани ҳақидаги хабарни этди.
Афғонистоннинг DABS энергетика компанияси вакили Ҳикматулла Майванд видеомурожаат қилиб, Афғонистондаги электр энергияси узилишларида Ўзбекистонни айблаганди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ҳолатга изоҳ берди.
Ҳозирда битта "Наибобот 1" электр узатиш тармоғи орқали электр энергияси етказиб берилмоқда, иккинчи "Наибобот 2" тармоғида техник носозликлар туфайли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан Афғонистонга электр энергияси экспорти қисқарган, бироқ тўхтатилгани йўқ.
Шу кунларда 125 МВт электр энергияси етказиб берилмоқда.
Ёрлиқ