Ўзбекистон собиқ ташқи ишлар вазири Марказий Осиё халқаро институти директори бўлди
Январ 11, 2023 11:08 Asia/Tashkent
Шавкат Мирзиёев фармонига биноан, Ўзбекистрн собиқ ТИВ раҳбари Владимир Норов Марказий Осиё халқаро институти директори этиб тайинланди.
Ўзбекистон собиқ ташқи ишлар вазири президентнинг тегишли фармони билан бошқа ишга ўтди
Владимир Норов 1955 йилда Бухорода туғилган. Бухоро педагогика институтини битирган. У 2017-2019 йилларда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори лавозимида ишлаган.
У 2006-2010 йилларда ташқи ишлар вазири, кейин президентнинг давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси ва бошқа лавозимларда фаолият кўрсатган.
2019-2021 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби лавозимини эгаллаган.
Ёрлиқ