АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Ўзбекистонга келди
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Ўзбекистон пойтахтига келди.
Энтони Блинкенни Тошкент халқаро аэропортида уни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник кутиб олди.
Ўзбекистон ТИВ маълум қилишига кўра, Блинкеннинг ташрифининг асосий мақсади - Ўзбекистон ва АҚШ стратегик шериклигини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишдир.
Энтони Блинкен Ўрта Осиё минтақасидаги бешта давлат (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон) вакиллари билан учрашишни мақсад қилган. Ўзбекистонга ташрифидан аввал у Қозоғистонда бўлган.
Кеча феврал куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида АҚШ давлат котиби Марказий Осиёнинг 5та давлати ТИВ раҳбарлари билан учрашув ўтказган эди. С5+1 форматида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон вакиллари иштирок этишди.