апрел 13, 2023 10:22 Asia/Tashkent
  • Самарқандда МДҲ бош котиби Сергей Лебедев Ўзбекистон ТИВ вб Бахтиёр Саидов билан мулоқот қилди
    Самарқандда МДҲ бош котиби Сергей Лебедев Ўзбекистон ТИВ вб Бахтиёр Саидов билан мулоқот қилди

МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши арафасида МДҲ бош котиби Сергей Лебедев Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов билан мулоқот қилди.

Спутник сайтига кўра, МДҲ бош котиби Сергей Лебедев МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши арафасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов билан учрашди.

Бугун Самарқандда Афғонистонга қўшни давлатлар ва Россия ташқи ишлар вазирлари йиғилиши бўлиб ўтади.

14 апрель куни Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазирлари иштирокида МДҲ ТИВК кенгаши бўлиб ўтади.

Ундан ташқари шу куннинг ўзида Самарқандда Марказий Осиё давлатлари ва Россия ташқи ишлар вазирларининг олтинчи учрашуви ҳам бўлиб ўтади.

Шунингдек Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев Самарқандга келди.

14 апрель куни Самарқандда Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва МДҲ Ижроия қўмитаси делегациялари иштирокида МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади.

Учрашувга Қирғизистон раислик қилади.

Беларусь ТИВ раҳбари Сергей Алейник Ўзбекистонга келди.

У Самарқандда МДҲ давлатлари ташқи ишлар вазирлари кенгашида иштирок этади.

Ёрлиқ