апрел 14, 2023 11:43 Asia/Tashkent
  • Бахтиёр Саидов Россия ва  Беларусь ТИВ раҳбарлари билан учрашиб мулоқот қилди
    Бахтиёр Саидов Россия ва Беларусь ТИВ раҳбарлари билан учрашиб мулоқот қилди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари вб Бахтиёр Саидов Россия ва Белорус ТИВ раҳбарлари билан мулоқот қилди.

Кеча Самарқандда Ўзбекистон ва Россия ташқи сиёсат идоралари  раҳбарлари Бахтиёр Саидов ва Сергей Лавров ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Биз самарали учрашув ўтказдик. Кун тартибимиз барча соҳаларни қамраб олди. Мамлакатларимиз ўртасидаги савдо  алоқалари товар айланмасининг 64 фоизини ташкил қилган қўшилган қийматга эга маҳсулотлар билан энг юқори суръатларни кўрсатмоқда. Ўзбекистондаги сармоядорлар рўйхатида Россия 28 миллиард долларлик лойиҳалар портфели билан етакчилик қилмоқда» деб ёзган Бахтиёр саидов ўз Твиттер саҳифасида.

Шунингдек Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Афғонистонга қўшни мамлакатлар вазирлари анжумани доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар в.б. Бахтиёр Саидов Беларусь ташқи ишлар вазири Сергей Алейник билан учрашди.

Бахтиёр саидов “Учрашувимиз чоғида вазирликларимиз ўртасида 2023-2024 - йилларга мўлжалланган масаҳатлашувлар дастурини имзоладик”, - деб ёзди.

Ўзбекистон ва Белорус ўртасида имзоланган ҳужжат кенг кўламли ҳамкорлик масалаларини қамраб олгани билан эътиборга молик. Бугун Минскда Ўзбек маданияти кунлари ҳам бошланди.

Тадбирда қўшни давлатлар афғон муаммоси бўйича ўз позицияларини солиштириши, Афғонистонда гуманитар вазиятни яхшилаш ва минтақавий инфратузилма лойиҳаларини рағбатлантириш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш, террорчилик ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Кун тартибига, шунингдек, Афғонистонда инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва мамлакатнинг барча этник ва сиёсий кучлари манфаатларини акс эттирувчи инклюзив ҳукумат яратиш орқали умумафғон ички ярашув жараёнини давом эттириш масалалари ҳам киритилган.

Ёрлиқ