апрел 30, 2023 18:01 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев референдумда қатнашди. Ўзбекистонда бўлиб ўтган референдумда  62,24 фоиз овоз берди
    Мирзиёев референдумда қатнашди. Ўзбекистонда бўлиб ўтган референдумда 62,24 фоиз овоз берди

Ўзбекистон МСК раиси ўринбосари Бугун соат 13:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистон бўйича 62,24 фоиз овоз берувчи референдумда иштирок этди де хабар қилди..

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 59-референдум участкасига ташриф буюриб, референдумда овоз берди

Ўзбекистон президенти МСК шунингдек участкалар очилганидан бери 12 083 105 нафар овоз берувчи ўз овозини бериб бўлди деб изоҳлади.

Ўзбекистонда референдум тўғрисадаги қонунинг 38-моддасида белгиланган моддага мувофиқ, референдумда овоз берувчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг камида ярми иштирок этган бўлса, референдум ўтган деб топилади.

"Референдумни ўтказувчи участка ва округ комиссияларидан олинган маълумотларга кўра, 13-00 ҳолатига кўра, 12 083 105 нафар овоз берувчи ўз овозини бериб бўлди. Ушбу рақамлар МСК томонидан референдумни ўтган деб топишга асос бўла олади", дея маълум қилди МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров.

Бугун Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумда овоз бериш жараёнлари ўтказилмоқда. Республика бўйича ташкил этилган жами 10758 та референдум участкаси соат 08:00 да очилди. Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 55 та референдум участкаси ўз фаолиятини олиб боради.

Ёрлиқ