Хитой ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келади
(last modified Thu, 10 Nov 2016 06:18:24 GMT )
ноябр 10, 2016 11:18 Asia/Tashkent
  • Хитой ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келади

Хитой ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келади

Ноябрь ўрталарида Хитой ташқи ишлар вазири Ван И бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюриши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ноябр ўрталарида Ўзбекистонга расмий ташриф билан ХХР ташқи ишлар вазири Ван И келиши кутилмоқда. Бўлиб ўтиши кутилаётган учрашувларда икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари Ўзбекистон ва Хитой орасидага ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, ҳамда ҳудудий ва ҳалқаро муаммолар муҳокама қилиниши кутилмоқда. Ташриф давомида Хитой делегацияси Самарқандга бориши ҳам кутилмоқда. Октябрь ойида Қирғизистон ТИВ вакиллари Пекинда "Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон" йўналишида темир йўл қурилиш масаласини муҳокама қилган эди.

Ёрлиқ