июн 01, 2023 10:17 Asia/Tashkent
  • Билимга асосланган иқтисодиётни ривожлантириш учун Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни кучайтирилади
    Билимга асосланган иқтисодиётни ривожлантириш учун Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни кучайтирилади

Эрон ва Ўзбекистон қўшма иқтисодий комиссиясининг ихтисослаштирилган қўмиталари йиғилишида Эрон ва Ўзбекистон ўртасида билимга асосланган иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эьтибор қаратилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Халқаро фан ва технологиялар ўзаро алоқалари маркази Технологиялар алмашинуви идораси бош директори ва  Эрон президентлигининг фан, технология ва билимга асосланган иқтисодиёт бўйича вице-президенти Иброҳим Шафипур ва Ўзбекистон Республикаси Олий таьлим, фан ва инновациялар вазирлигининг Халқаро ҳамкорлик бош директори Атабек Фаязов Эрон ва Ўзбекистон қўшма иқтисодий комиссиясининг ихтисослаштирилган ишчи гуруҳлари йиғилишида ўзаро учрашиб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ушбу учрашувда; Томонлар икки мамлакат ўртасидаги илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича олий ишчи гуруҳи келгуси икки ҳафта ичида Эрон президентининг фан, технология ва иқтисод бўйича вице-президенти Банян ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири иштирокида онлайн тарзда ўтказилишига келишиб олдилар.

Режага кўра,Ушбу виртуал учрашув “икки давлат ўртасида сунʼий интеллект, тиббий асбоб-ускуналар, тиббиёт ва соғлиқни сақлаш технологиялари каби илғор технологиялар соҳасида билимга асосланган иқтисодиёт ҳамкорлигини ривожлантириш”, “Ероннинг билимга асосланган компаниялари ўртасида Ўзбекистонда тижорат ҳамкорлигини ривожлантириш”га қаратилган, “Ўзбекистон мутахассислари учун илғор технологиялар соҳасида Эрон фан-техника марказлари томонидан қўшма ўқув курсларини ўтказиш” ва “Тошкентда Эрон инновация ва технология уйини ташкил этишга кўмаклашиш” каби мавзуларда бўлиб ўтади.

Шунингдек, томонлар “Ероннинг илғор технологиялар соҳасидаги илғор технологияларини Ўзбекистонга ўтказишга кўмаклашиш”ни муҳокама қилдилар. Эрон томони бу соҳадаги ҳамкорликни олқишлар экан, Эроннинг билимга асосланган компаниялари ёрдамида Ўзбекистон томони керакли эҳтиёжларни қондириш учун зарур бўлган соҳаларни эьлон қилишни сўради.

Ёрлиқ