Қешм Аир 9-августдан Теҳрон ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри парвозларни бошлайди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i86658-Қешм_Аир_9_августдан_Теҳрон_ва_Тошкент_ўртасида_тўғридан_тўғри_парвозларни_бошлайди
“Қешм Аир” компанияси Эрон пойтахти Теҳрон билан Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўяди. Бу ҳақда “Узбекистан Аирпортс” матбуот хизмати хабар бермоқда.
(last modified 2023-08-08T06:45:20+00:00 )
август 07, 2023 15:34 Asia/Tashkent
  • Қешм Аир  9-августдан Теҳрон ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри парвозларни бошлайди
    Қешм Аир 9-августдан Теҳрон ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри парвозларни бошлайди

“Қешм Аир” компанияси Эрон пойтахти Теҳрон билан Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўяди. Бу ҳақда “Узбекистан Аирпортс” матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, Теҳрон-Тошкент-Теҳрон йўналиши бўйича биринчи рейс жорий йилнинг 9-август куни бошланиши режалаштирилган.

Мунтазам қатновлар ҳафтасига бир марта — чоршанба кунлари, Аирбус А320 самолётларида амалга оширилиши кутилмоқда.

2022-йилнинг 22-декабридан авиакомпания Теҳрондан Тошкент ва Самарқандга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйганди. Бунда, парвозлар Теҳрон-Тошкент-Олма-Ота-Теҳрон ва Теҳрон-Самарқанд-Теҳрон йўналишларида амалга оширилиши белгиланганди.

Кейинчалик эса йўловчилар томонидан йўналиш ижобий қабул қилинса, рейслар сонини кўпайтириш режалаштирилгани таькидланган.