август 29, 2023 09:50 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Афғонистон орқали транзит юк ташувларини кенгайтирмоқчи
    Ўзбекистон Афғонистон орқали транзит юк ташувларини кенгайтирмоқчи

Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Афғонистонда бўлиб, юк ташиш ва транзит масалаларини

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизматига кўра,  томонлар Афғонистон ва Покистон орқали Ҳинд океани портларига чиқиш учун халқаро транспорт коридорини шакллантириш, икки давлатнинг транспорт логистикаси корхоналари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, халқаро автомобиль ташувчилари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, жумладан, Афғонистон орқали транзитга қўйилган чекловларни бекор қилиш ва ва бошқа пунктларга товарларни ташиш масалаларини муҳокама қилди.

Ташриф давомида Афғонистон транспорт ва фуқаролик авиацияси вазири Мулло Ҳамидуллоҳ Охундзода билан «Ўзбекистон — Афғонистон — Покистон» автомобиль йўналиши бўйича экспедиция бўлиб ўтди. Бу ерда делегация Кобулни Шимолий Афғонистон (Мозори Шариф) билан боғловчи Саланг довони ҳамда Афғонистон ва Покистон чегарасидаги «Торхам» чегара пунктидаги вазиятни ўрганди деб хабар қилган Газета сайти..

Ўзбекистон вап Афғонистон расмийлари учрашуви якунлари бўйича томонлар икки мамлакат ўртасида транзит юк ташувларини ривожлантириш учун барча имкониятларни сафарбар қилишга келишиб олди, дея қайд этди Транспорт вазирлиги.

Ёрлиқ