Ўзбекистон расмий иқтисодий делегацияси Кобулга келди
Афғонистон Толибон ҳукумати Саноат ва савдо вазирлиги бугун (якшанба) эрталаб Ўзбекистон расмий делегацияси Кобулга етиб келганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистон Толибон ҳукумати Саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати якшанба куни ўзбек делегацияси раҳбари Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Хажаев эканлигига ишора қилиб, ахборот бюллетени эълон қилди ва қўшимча қилди:Бу сафар икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик доирасида амалга оширилди.
Толибон ҳукумати Саноат вазирлиги Ўзбекистон делегациясининг Афғонистонга расмий ташрифидан мақсад икки томонлама савдони ривожлантириш, икки давлат ўртасидаги транзит муаммоларига ечим топиш, Кобулда Ўзбекистон савдо товарлари кўргазмасини очишни маълум қилди.
Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг 45 кишилик делегацияси таркибида конлар, транспорт ва савдо вазирлари, хусусий компаниялар раҳбарлари ва ўзбекистонлик ишбилармонлар бор.