Саида Мирзиёева ЕХҲТ вакили Тереза Рибейро билан мулоқот қилди
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Тереза Рибейро билан учрашди.
Учрашувда дунёда сўз эркинлиги масаласида юзага келаётган ва баъзан авжига чиқаётган зиддиятлар ҳамда бу соҳадаги имкониятларни муҳокама қилинган.
Аниқ сайтининг хабар қилишича, дунёда сўз эркинлиги масаласида юзага келаётган ва баъзан авжига чиқаётган зиддиятлар ҳамда бу соҳадаги имкониятларни муҳокама қилдик.Биз ҳозир оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш босқичидамиз. Ахборот кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Сўнгги йилларда ОАВ соҳасида юз берган ижобий ўзгаришларни сақлаб қолиш ва журналистларни ҳимоя қилиш биз учун жуда муҳим.
Айнан ушбу мавзу доирасида биз истиқболдаги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилдик”, - деди Саида Мирзиёева.