Ўзбекистонда барча метан заправкалари фаолиятига чеклов киритилди
(last modified Sun, 10 Dec 2023 13:00:03 GMT )
декабр 10, 2023 18:00 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда барча метан заправкалари фаолиятига чеклов киритилди
    Ўзбекистонда барча метан заправкалари фаолиятига чеклов киритилди

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ахборот хизматига кўра, Ўзбекистон бўйлаб метан заправкалари фаолияти соат 6:00 дан соат 15:00 гача олиб борилади.

Газета сайтининг хабар қилишича,  Ўзбекистон Энергетика вазирлиги мамлакатда ҳаво ҳароратининг совиб бориши туфайли аҳоли орасида табиий газга талаб бирмунча ошгани, пировардида, газ босимининг сезиларли пасайиши юз берганини таъкидлади.

 7−16 декабрь кунлари оралиғида совуқ об-ҳаво шароитида ҳам газ босимининг пасайиши кутилаётганини қўшимча қилди.

Шундан келиб чиқиб, аҳолини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида метан заправкалари ишлаш вақтини чеклаш чоралари кўрилмоқда. Режага мувофиқ, метан заправкалари соат 6:00 дан соат 15:00 га қадар ишлайди, дейди вазирлик.

Мазкур чеклов республиканинг барча ҳудудларида киритилди. АГТКШлар фаолиятида ўзгаришлар кузатилса, қўшимча маълумотлар берилади, дейилади хабарда.