март 29, 2024 14:53 Asia/Tashkent
  • Мирзаев: Эрон, Покистон ва Россияда содир бўлган терактлар ШҲТ МАТТ олдида турган вазифаларнинг долзарблигини кўрсатди
    Мирзаев: Эрон, Покистон ва Россияда содир бўлган терактлар ШҲТ МАТТ олдида турган вазифаларнинг долзарблигини кўрсатди

ШҲТ МАТТ ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев “Эрон, Покистон ва Россияда содир бўлган терактлар ШҲТ МАТТ олдида турган вазифаларнинг долзарблигини ва ташкилотимиз салоҳиятини янада ошириш зарурлигини кўрсатди”

Спутник сайтининг хабар қилишича, ШҲТ МАТТ ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси салоҳиятини ошириш зарур деб айтди.

У шунингдек ушбу терактларнинг ташкилотчилари, ижрочилари ва шериклари топилиб, жавобгарликка тортилишига ишонч билдирди.

“Бу фикр ШҲТга аъзо барча давлатлар томонидан қўллаб-қувватланади ва Россия Федерацияси, Эрон Ислом Республикаси ва Покистон Ислом Республикасига қонли жиноятларни тергов қилишда ҳар қандай ёрдам кўрсатишга тайёр”, — дея қўшимча қилди ШҲТ МАТТ ижрочи қўмита директори.

“ШҲТ МАТТ ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар разведка хизматлари Москва вилоятидаги “Крокус Сити Холл” савдо-кўнгилочар марказида содир этилган даҳшатли террорчилик ҳаракатини тергов қилишда россиялик ҳамкасблари билан ҳамкорлик қилишга тайёр”, — деди у. деди

Эслатиб ўтамиз бугун Тошкентда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) Кенгашининг 41-мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва бошқа давлатларнинг ваколатли органлари делегациялари иштирок этмоқда.

Ёрлиқ