Арабистон Яман пойтахтига авиазарбалар берди
-
Арабистон Яман пойтахтига авиазарбалар берди
Ахборот манбалари, Саудия ҳужумларида Яман пойтахти Санъода бир нечта портлашлар юз берганини хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясига таяниб, Порс тудей сайтининг хабар қилишича, ахборот манбалари, Яман пойтахти Санъо шаҳрида бир нечта кучли портлашлар овози эшииилганини хабар қилди.
Яман нет сайти ҳам, эълон қилдики, Санъо осмонига Арабистон қирувчиларини учиши билан, бир вақтда, бир нечта кучли портлашлар Санъони ларзага келтирди.Шунингдек айрим арабий ахборот манбалари ҳам, чоршанба тонгида Дубайдаги Жабал Али порти ва саноат минтақасида бир нечта портлаш юз берганини хабар қилди.
Ироқнинг Ахбор канали ҳам, Жабал Али минтақасини ракета ҳужумига учраганини маълум қилиб, бу ракеталарни Ямандан учирилганини эълон қилди.Ҳозиргача, бу портлашлар мақсади, моҳияти ва ундан эҳтимолий талофатлар аниқланмаган. Бошқа хабарга кӯра, Яман қуроли кучлари матбуот котиби, Саудия Арабистонининг Нажрон аэропортидаги нозик ва муҳим нишонга ҳужум қилганини таъкидлади.
Яман Бобулмандаб бӯғозида кемалар ҳаракати эвазига тӯлов олиши овозаларини рад этди