Сурия мухолифатчилари Қозоғистон музокарларида иштирок этишади
Январ 13, 2017 18:33 Asia/Tashkent
Остона шаҳрида бўладиган Сурия тинчлиги музокараларида мухолифатчилар ҳам иштирок этишади
ИСНАнинг жума куни тарқатган хабарига кўра, Сурия давлати мухолифатчилари Қозоғистон пойтахти Остонада бўладиган Сурия тинчлигига оид бўладиган музокараларда иштирок этишларини эълон қилишган.
Ушбу қарор Россия ва Туркия вакиллари билан суриялик мухолифатчиларнинг музокараларидан кейин қабул қилинган.
Бундан олдин айрим мухолифатда бўлган кучлар ва жангарилар вакиллари 23-январда бўладиган Остона музокараларида баъзи баҳоналар билан иштирок этмасликларини айтишган эди.
Сурия ҳукумати ушбу музокараларда иштирок этиш учун тайёр эканлигини олдинроқ эълон қилган эди.