Сурия халқи террорчилар ва уларнинг ҳомийларига қарши курашмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i18334-Сурия_халқи_террорчилар_ва_уларнинг_ҳомийларига_қарши_курашмоқда
Башор Асад Сурия халқи террорчилар ва уларнинг ҳомийларига қарши курашаётганини таъкидлади
(last modified 2025-11-10T05:02:49+00:00 )
май 12, 2017 16:41 Asia/Tashkent
  • Сурия халқи террорчилар ва уларнинг ҳомийларига қарши курашмоқда

Башор Асад Сурия халқи террорчилар ва уларнинг ҳомийларига қарши курашаётганини таъкидлади

Форс ахборот агентлигининг хабар беришича, Сурия президенти Башор Асад пайшанба куни  Белоруснинг ОНТ телеканали  билан қилган суҳбатида терроризм Ғарб мамлакатларининг  бир воситасига айланганини баён этиб деди: Ғарб доимо терроризм тафаккури  ҳамда  ҳукуматлар ва халқларни қулга айлантириш пайидандир.

Башор Асадга кўра, Ғарб Сурия урушини мансаб учун бўлаётган уруш сифатида талқин қилмоқда. Ҳолбуки ушбу урушлар Сурияни ишғол этиш учун бўлаётганини  мазкур мамлакат халқи билади.

Сурия президенти, жумладан, илова этди: ИШИД ва Жабҳа аннусра террорчилик гуруҳлари, Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдуғон, Саудия ва Қатар режимлари ваҳҳобият тафаккурининг ҳалқаси атрофида тўпланиб, америкаликларнинг қўл воситаларига айлнишган.

Башор Асад  Остонада барпо этилган музокараларда  қабул қилинган "хавфсизлик минтақалари"ни  ташкил этиш лойиҳасига ҳам ишора этиб деди: Димишқ биринчи галда Сурияда қон тўкишларни олдини олиш учун ҳаракат қилмоқда.